Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

«Арсенал» трансферлар учун катта маблағ сарфлайди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби Чемпионлар лигаси финалидаги мағлубиятдан сўнг трансфер бозорида катта юриш қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Жейми Дикенсон ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Манбанинг маълумотига кўра, «канонирлар» таркибни кучайтириш учун 300 миллион фунт стерлинг (тахминан 345 миллион евро) ажратиш ниятида. Ҳозирданоқ икки футболчи — «Астон Вилла» ярим ҳимоячиси Морган Роджерс ва «Борнмут» ҳужумчиси Эли Крупи трансфери учун 175 миллион фунт (200 миллион евро) ажратилган.

Бундан ташқари, «Арсенал» раҳбарияти ҳимоя ва ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун яна 125 миллион фунт (145 миллион евро) ажратиши мумкин. Бироқ бунинг учун клуб амалдаги футболчиларини сотиш орқали камида 100 миллион фунт (115 миллион евро) ишлаб олиши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 30 май, шанба куни «Арсенал» Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ»га пенальтилар сериясида имкониятни бой берган эди (1:1, 4:3 пен.).

Киритилди: 15:30, 31.05.2026.
Ўқилди: 1747 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [12407]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7789]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4814]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [3963]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3517]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3123]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3043]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2439]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2299]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2289]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик