Кириш Регистрация

Кварацхелия: «Гол ураманми ёки ассист қайд этаманми, мен учун фарқи йўқ. Мен жамоа учун ўйнайман»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» қанот ҳужумчиси Хвича Кварацхелия шахсий кўрсаткичларидан кўра жамоавий муваффақиятни устун қўйишини таъкидлади.

30 май, шанба куни Париж клуби Чемпионлар лигаси ғолибига айланди. Финалда «ПСЖ» «Арсенал»ни мағлуб этди (1:1, пенальтилар бўйича 4:3). Асосий вақтда Кварацхелия пенальти ишлади ва ундан ҳужумчи Усмон Дембеле унумли фойдаланди.

«Ҳатто гол урмасам ёки голли узатма бермасам ҳам, энг муҳими — жамоага ёрдам бериш... Бунинг менга фарқи йўқ. Мен доим жамоа учун ўйнайман», — дея Кварацхелиянинг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Жорий Чемпионлар лигаси мавсумида грузиялик ҳужумчи 16 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 7 та голли узатма муаллифига айланди.

Киритилди: 15:34, 31.05.2026.
Ўқилди: 364 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик