Кириш Регистрация

«Челси» «ПСЖ» футболчисини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳимоячиси Илья Забарний фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. FootMercato нашрининг хабарига кўра, украиналик футболчига «Челси» қизиқиш билдирмоқда.

Забарний парижликларнинг асосий таркибида муқим жойга эга эмас ва Лондон клуби айнан шу вазиятдан фойдаланиб, унинг трансферини амалга оширмоқчи. Ҳозирча «кўклар» расмий таклиф билан чиқишмаган, бироқ яқин ойлар ичида вазият ўзгариши мумкин.

Илья Забарний 2025 йилда 63 миллион евро эвазига «Борнмут»дан «ПСЖ»га ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

2025/26 йилги мавсумда украиналик ҳимоячи парижликлар сафида барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:48, 31.05.2026.
Ўқилди: 1474 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик