Кириш Регистрация

Сака майдонга тушган барча финалларда мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

30 май куни Будапештда Чемпионлар лигаси 2025/26 йилги мавсумининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Лондоннинг «Арсенал» клуби пенальтилар сериясида «ПСЖ»га имкониятни бой берди (1:1, пенальтилар бўйича 3:4).

«Арсенал» вингери Букайо Сака ўзи иштирок этган барча финалларда мағлубиятга учрашда давом этмоқда. Унинг финаллардаги омадсизликлар серияси қуйидагича кўриниш олган:

Англия терма жамоаси сафида: Евро-2020 ва Евро-2024 финалларидаги мағлубиятлар.

«Арсенал» сафида: 2026 йилги Англия лига кубоги финали ва 2026 йилги Чемпионлар лигаси финалидаги мағлубиятлар.

Қизиқарли жиҳати шундаки, «Арсенал» 2020 йилда Англия кубогини қўлга киритган эди. Бироқ ўша финал учрашувида Сака захирада қолган ва майдонга тушмаган. Бугунги кунга келиб, у майдонга тушган ҳар бир ҳал қилувчи финал баҳси унинг жамоаси учун мағлубият билан якунланмоқда.

Киритилди: 16:16, 31.05.2026.
Ўқилди: 332 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик