Кириш Регистрация

«Тоттенхэм» ва «Челси» мухлисларига Пирс Моргандан кескин жавоб

Баҳо:
+ | -2

«Арсенал» мухлиси сифатида танилган британиялик машҳур бошловчи Пирс Морган «Тоттенхэм» ва «Челси» мухлисларининг танқидларига муносабат билдирди. «Канонирлар» Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ»га пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб, совринни қўлга кирита олмади.

«Ўз мавсумларини қандай ўтказганини кўриб, «Тоттенхэм» ва «Челси» мухлисларининг «Арсенал» устидан кулишлари — бу ақл бовар қилмайдиган ҳолат. Биз Англиядаги энг яхши жамоамиз ва Европадаги иккинчи энг кучли жамоамиз. Сизлар эса бутун дунёга кулги бўласизлар. Шундай экан, оғзингизни ёпинг, кераксиз омадсизлар», — деб ёзди Морган ўз ижтимоий тармоқларида.

Шунингдек, Морган «Тоттенхэм» матбуот хизматининг Европа лигаси кубоги сурати остига «Европада ғалаба қозониш — ҳамма учун эмас» деб ёзилган постига ҳам муносабат билдирди.

«Менинг 61 йиллик ҳаётим давомида «Тоттенхэм» на Премьер-лигани, на Биринчи дивизионни ютган», — дея жавоб қайтарди у.

Маълумот учун, «Шпорлар» сўнгги бор 1961 йилда Англиянинг энг яхши жамоаси бўлган эди.

Киритилди: 19:03, 31.05.2026.
Ўқилди: 584 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик