Кириш Регистрация

Ибраҳимович Рангникка қарши: «Милан»да жиддий ўзгаришлар кутилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Милан» клуби раҳбариятидаги истеъфолардан сўнг жамоанинг техник тузилмасини тубдан янгилаш устида иш бошлашди. Айни пайтда бош мураббийсиз ва спорт раҳбариятисиз қолган «россонерилар» учун асосий номзод сифатида «Ливерпуль»дан бўшатилган Арне Слот кўрилмоқда.

Corriere della Sera нашрининг хабарига кўра, клуб Слотни бош мураббий, ҳозирда «Ал-Иттиҳод»да фаолият юритаётган Рамон Планесни эса спорт директори сифатида ишга таклиф қилиб, янги раҳбарият тандемини яратмоқчи. Муқобил вариант сифатида бошқа хорижлик мутахассислар ҳам ўрганилмоқда, бироқ Слотнинг эркин агентга айланиши уни асосий вариантга айлантиради.

Қарор қабул қилиш жараёнига клуб маслаҳатчиси Златан Ибраҳимович катта таъсир ўтказмоқда. Швед футболи юлдузи спорт тузилмасида ҳаддан ташқари катта назорат талаб қиладиган Ралф Рангник каби номзодларга қарши чиқмоқда. Янги тайинловлар яқин кунларда амалга оширилиши кутилмоқда.

Киритилди: 19:42, 31.05.2026.
Ўқилди: 636 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик