Кириш Регистрация

Ламин Ямал: "Неймар билан суратга тушиш учун ҳар қандай ишни қилардим"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал ўзига ўхшашни истаган болаларнинг ҳиссиётларини жуда яхши тушунишини айтиб ўтди.

"Мен уларни ҳаммадан кўра яхшироқ тушунаман. Қачонки кичкина болани кўрсам, биламанки, у ўз хаёлида ўз кумирини кўрмоқда. У сизнинг ўша куни кайфиятингиз йўқлигини ёки ҳозир тўхташингиз кераклигини тушунмайди.

Болалигимда менинг кумирим Неймар эди ва мен у билан суратга тушиш учун жонимни беришга тайёр эдим. Неймар билан суратга тушиш учун ҳар қандай ишни қилардим. Агар менга поездда Россияга боришинг керак, дейишганида, мен поездда Россияга борардим.

Мен уларни тушунаман, чунки улар фақат ўз кумирлари ҳақида ўйлашади ва уларга ўхшашга интилишади", — деди Ямал Испания қироллик футбол федерацияси матбуот хизматига берган интервьюсида.

Киритилди: 23:04, 31.05.2026.
Ўқилди: 297 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик