Кириш Регистрация

"Ювентус" ва АПЛ клублари "Бавария" дарвозабонига кўз тикмоқда

Баҳо:
+ | -

"Бавария" дарвозабони Йонас Урбиг бошқа клубларнинг қизиқишини уйғотди. Италиянинг "Ювентус" клуби 22 ёшли посбонга қизиқиш билдирмоқда ва уни ижарага олишни кўриб чиқмоқда, Англия Премьер-лигаси жамоалари ҳам унинг ўйинларини кузатмоқда, деб хабар беради журналист Экрем Конур.

"Бавария" дарвозабон билан хайрлашишни режалаштирмаяпти, аммо 30 миллион евродан бошланадиган таклифларни кўриб чиқиши мумкин. Йонас Урбиг ўтган мавсумда Винсент Компани жамоасида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол ўтказиб юборган.

Transfermarkt мутахассислари немис посбонининг нархини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 11:53, 01.06.2026.
Ўқилди: 356 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик