Кириш Регистрация

Рафинья нега ўз позициясини ўзгартирганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» юлдуз вингери Рафинья ўз ўйин позицияси ҳақида фикр билдирди. Бразилиялик футболчининг сўзларига кўра, у Ламин Ямал сабабли ўнг қанотда ўйнай олмайди.

«Дастлаб мен «Барселона»да фақат ўнг қанотда ўйнашни истаган эдим. Аммо кейинчалик мослашувчан бўлдим ва ҳозирда бир нечта позицияда ўйнай оламан. Ламин Ямал билан рақобатлаша оламан дейиш иккиюзламачилик бўларди. У – фавқулодда иқтидор эгаси. Шу сабабли мен бошқа позицияларга мослашишга мажбур бўлдим», – дея Рафиньянинг сўзларини келтиради Plaantik.

Маълумот учун, 29 ёшли Рафинья «Барселона» сафида жами 177 та ўйинда майдонга тушган. Ушбу учрашувларда бразилиялик футболчи 75 та гол ва 59 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 16:05, 01.06.2026.
Ўқилди: 1233 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик