Кириш Регистрация

Хвича Кварацхелия журналистнинг рус тилидаги илтимосини рад этди (Видео)

Баҳо:
+ | -

Яқинда Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди ва унда «ПСЖ» «Арсенал»ни пенальтилар сериясида мағлуб этди (асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланган). Ижтимоий тармоқларда журналистлар билан микст-зонада бўлиб ўтган суҳбат видеолари пайдо бўлди.

Ана шундай видеоларнинг бирида парижликларнинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелиядан рус тилида изоҳ бериш сўралган. Грузиялик футболчи буни рад этган ва суҳбатни инглиз тилида давом эттирган.

Маълумки, Хвича Кварацхелия аввалроқ Россияда иккита жамоа – «Локомотив» ва «Рубин» шарафини ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» кетма-кет иккинчи йил Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди. Париж жамоасини испаниялик мураббий Луис Энрике бошқармоқда.

Киритилди: 16:27, 01.06.2026.
Ўқилди: 987 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик