Кириш Регистрация

«ПСЖ» Чемпионлар лигаси кубогини «Ролан Гаррос»да намойиш этди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бир неча кун аввал 2025/2026 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси ғолибига айланди. Европанинг энг нуфузли клублар турнири финалида Луис Энрике шогирдлари пенальтилар сериясида «Арсенал»ни мағлуб этишди. Будапешт стадионидаги учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтлари 1:1 ҳисобида якунланган эди.

Айни кунларда Парижда теннис бўйича Франция очиқ чемпионати — «Ролан Гаррос» бўлиб ўтмоқда. «ПСЖ» футболчилари Чемпионлар лигаси кубогини кортга олиб чиқиб, мухлисларга тақдим этишди. Ушбу тадбирда Усмон Дембеле, Дезире Дуэ, Уоррен Заир-Эмери ва Брэдли Баркола иштирок этди.

Киритилди: 01:06, 02.06.2026.
Ўқилди: 472 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик