Кириш Регистрация

«Интер» Дюмфрисга ўринбосар топди

Баҳо:
+ | -

«Интер» Марко Палестрани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, миланликлар клуби 21 ёшли футболчининг трансфери учун «Аталанта»га 40 миллион евро ва яна 5 миллион евро бонус сифатида таклиф қилган. Бергамо клуби эса ўз ўнг қанот ҳимоячисини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Таъкидланишича, «нерадзуррилар» сафида тўп сураётган Дензел Дюмфрис «Реал»нинг эътиборини тортган – айнан шу сабабли «Интер» Палестрани харид қилиш ишларини бошлаган.

Марко 2025/26 йилги мавсумни «Кальяри»да ижара асосида ўтказди. У А Серияда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 08:41, 02.06.2026.
Ўқилди: 650 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик