«Ливерпуль» ҳужумчиси Федерико Кьеза Италия чемпионатига қайтишга тайёр. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда. Манбага кўра, 28 ёшли футболчининг хизматларига А Сериянинг икки вакили қизиқиш билдирмоқда.
2024 йилда «Ливерпуль»га ўтгунига қадар Кьеза фақат Италияда — «Ювентус» ва «Фиорентина» сафида ўйнаган.
Ўтган мавсумда вингер барча мусобақаларда 36 та ўйинда иштирок этиб, учта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Кьезанинг «Ливерпуль» билан тузган меҳнат шартномаси 2028 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари футболчини 15 миллион еврога баҳоламоқда.













