Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» икки ярим ҳимоячи билан хайрлашмоқда

Баҳо:
+ | -

Ёзги трансфер ойнасида «Манчестер Юнайтед»нинг икки нафар ярим ҳимоячиси жамоадан кетади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди. Манбага кўра, манкунианликлар ярим ҳимоячилар Мануэль Угарте ва Каземиро билан хайрлашади.

Аввалроқ матбуотда «қизил иблислар» «Аталанта» ярим ҳимоячиси Эдерсонни ўз сафига қўшиб олишга яқин тургани ҳақида хабар берилган эди.

Англия Премьер-лигасининг ўтган мавсумида «Манчестер Юнайтед» 71 очко жамғариб, турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллади. Майкл Каррик шогирдлари навбатдаги мавсум учун УЕФА Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишди.

Киритилди: 11:51, 03.06.2026.
Ўқилди: 591 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик