Кириш Регистрация

«Бавария» «Барселона»нинг собиқ ҳимоячисини нишонга олди

Баҳо:
+ | -

ПСВ жамоасининг ўнг қанот ҳимоячиси Сержиньо Дест «Бавария»нинг эътиборини тортди. Мюнхен клуби ҳозирда эйндховенликлар ярим ҳимоячиси Исмаэль Сайбари борасида музокаралар олиб бормоқда, аммо шу билан бирга Дестга ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Рик Эльфринк хабар берди.

Америкалик футболчи учун тахминан 20-25 миллион евро тўлашга тўғри келади. «Бавария» учун бу шартлар қанчалик мақбул экани ҳозирча номаълум, чунки клуб аввал Сайбари трансферини якунлаб, ўз таркибидаги баъзи ўйинчиларни сотишни режалаштирмоқда.

Катта эҳтимол билан, барча масалалар Жаҳон чемпионатидан кейин ҳал бўлади.

Сержиньо Дест 2024 йилда эркин агент сифатида «Барселона»дан ПСВга ўтган эди. Ўтган мавсумда 25 ёшли футболчи Нидерландия чемпионлари сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:22, 03.06.2026.
Ўқилди: 613 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик