Кириш Регистрация

Майну Жаҳон чемпионатига боришида Кэррикнинг ҳиссаси катта эканини айтиб, унга миннатдорчилик билдирди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кобби Майну мураббий Майкл Кэррикнинг унинг ривожланишига қўшган ҳиссаси ва 2026 йилги Жаҳон чемпионати қайдномасига киришида тутган ўрнини алоҳида қайд этди. Кэррик жорий йилнинг январ ойида «Манчестер Юнайтед» бошқарувини қўлга олди ва мавсумнинг иккинчи қисмида 21 ёшли ярим ҳимоячига мунтазам ўйин амалиётини тақдим этди.

Янги мураббий келгунига қадар Майну майдонда бор-йўғи 302 дақиқа ўтказган ва АПЛ ўйинларида ҳеч қачон асосий таркибда майдонга тушмаган эди. Кэррик қўл остида эса ярим ҳимоячи асосий таркиб футболчисига айланди ва 17 та ўйиннинг фақат биттасини ўтказиб юборди.

«Агар у мени майдонга туширмаганида, ҳозир бу ерда бўлмасдим. Шу боис мен бунинг учун ундан доимо миннатдор бўламан», — дея Майнунинг сўзларини келтиради talkSPORT.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Англия терма жамоаси Хорватия, Панама ва Гана терма жамоалари билан куч синашади.

Киритилди: 13:25, 03.06.2026.
Ўқилди: 309 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик