Кириш Регистрация

Қурбон Бердиев бошқараётган Озарбайжоннинг «Туран Товуз» клуби Конференциялар лигасидан четлатилди

Баҳо:
+ | -

УЕФА Озарбайжоннинг «Туран Товуз» клубини 2026/2027 йилги мавсумда еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Ушбу қарорга келишилган ўйинлар ташкил этилгани сабаб қилиб кўрсатилган.

«Озарбайжон клуби УЕФА Конференциялар лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми талабларига жавоб бермайди деб топилди. 2026 йил 2 июнь куни УЕФА Апелляция органи раиси қуйидаги қарорни қабул қилди:

«Туран Товуз» ПФК 2026/2027 йилги Конференциялар лигаси регламентининг 4.01(g) моддасида назарда тутилган мезонларга мос келмагани учун ушбу мусобақада иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас деб эълон қилинсин. Яъни, клуб миллий ёки халқаро даражадаги ўйин натижасига таъсир ўтказиш ёки уни ташкил этишга қаратилган фаолиятда бевосита ва/ёки билвосита иштирок этган», — дейилади УЕФА расмий сайтида.

Ушбу қарор 2019 йилдаги ишга асосланган бўлиб, ўшанда Озарбайжон футбол федерациялари ассоциацияси келишилган ўйинлар туфайли «Туран»нинг етти нафар футболчисини четлаштирган эди. Клуб раҳбарияти УЕФАнинг ушбу вердикти устидан Спорт арбитраж судига (CAS) шикоят қилиш истагини билдирди.

Киритилди: 15:14, 03.06.2026.
Ўқилди: 614 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик