Кириш Регистрация

Романьоли Роберто Манчини жамоасига ўтмоқда

Баҳо:
+ | -

Алессио Романьоли фаолиятини Роберто Манчини жамоасида давом эттиради.

Sky Sport хабарига кўра, «Лацио» ва «Ас-Садд» 31 ёшли ҳимоячининг трансфери бўйича тахминан 3 миллион евро эвазига келишувга эришди. Футболчига Қатар клуби билан баъзи шахсий шартларни келишиб олиш қолди, холос.

Эслатиб ўтамиз, «Ас-Садд» қишда ҳам италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга яқин келган эди. Ўшанда римликлар дастлаб Алессиони тахминан 10 миллион еврога сотишга рози бўлишган, кейинроқ эса кўпроқ маблағ талаб қилишган ва натижада трансфер амалга ошмай қолганди.

Романьоли ўтган мавсумда А Серияда 32 та ўйин ўтказди.

Киритилди: 23:30, 03.06.2026.
Ўқилди: 618 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик