Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» «Брентфорд» ҳужумчиси Тьягога қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» «Брентфорд» ҳужумчиси Игор Тьягога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.

24 ёшли бразилиялик футболчининг эҳтимолий трансфери бевосита Жошуа Зиркзеенинг келажагига боғлиқ. Манчестерликлар янги ўйинчи сотиб олиш вариантини фақатгина нидерландиялик форвард жамоани тарк этган тақдирдагина кўриб чиқишади.

2025/26 йилги мавсумда Тьяго «Брентфорд» сафида барча турнирларда 25 та гол уришга муваффақ бўлди. Шу билан бирга, «Олд Траффорд»да иккинчи мавсумини ўтказаётган Зиркзее 26 та ўйинда атиги 2 та гол билан чекланди.

Таъкидланишича, бразилиялик футболчига бўлган қизиқиш Жаҳон чемпионатидан кейин янада ортиши мумкин. Тьягонинг Transfermarkt портали бўйича бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 01:17, 04.06.2026.
Ўқилди: 411 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик