«Комо» Чемпионлар лигасига тайёргарлик кўриш мақсадида «Реал» ҳужумчиси Гонсало Гарсияни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Италия клубида аллақачон «Мадрид»нинг икки собиқ ўйинчиси – ҳимоячи Хакобо Рамон ва ярим ҳимоячи Нико Пас тўп сурмоқда.
Январь ойида Гонсало билан «Ювентус» қизиққан эди. 22 ёшли испаниялик футболчи ўтган мавсумда барча турнирларда 39 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол муаллифи бўлди.













