Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 АҚШ - Бельгия
06/07 23:59 Португалия - Испания

«Челси» Клюйверт учун таклиф юбормоқчи

Баҳо:
+ | -

«Борнмут» вингери Жастин Клюйверт ёзги трансферлар вақтида фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин. «Fichajes» нашри хабарига кўра, Нидерландия терма жамоаси афсонасининг ўғлини ўз сафига қўшиб олишга Лондоннинг «Челси» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Кўклар» яқин ҳафталар ичида футболчининг трансфери бўйича таклиф тайёрламоқда.

Жастин Клюйверт 2023 йилда «Рома»дан 10 миллион евро эвазига «Борнмут»га ўтган эди. Унинг «олчалар» («Борнмут») билан тузган шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда нидерландиялик футболчи клуб миқёсида барча мусобақаларда 21 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган. «Transfermarkt» портали Клюйвертнинг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:58, 04.06.2026.
Ўқилди: 1151 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик