Кириш Регистрация

«Манчестер Сити» «Милан»дан иқтидорли италиялик дарвозабонни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Милан» дарвозабони Алессандро Лонгони фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттиради. Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, 18 ёшли футболчи Англия гранди билан шартнома имзолаш арафасида турибди.

Иқтидорли дарвозабон, агар кутилмаган ҳолат юз бермаса, «шаҳарликлар» сафига эркин агент сифатида келиб қўшилади. Алессандро Лонгони 30 июнь куни якунига етадиган «россонерилар» («Милан») билан тузилган меҳнат шартномасини узайтирмасликка қарор қилди. У «Милан»да ўсмирлар ва иккинчи жамоада тўп сурган, бироқ асосий таркибда дебют қилишга улгурмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» якунланган Премьер-лига мавсумини иккинчи ўринда якунлаган бўлса, «Милан» А Серияда бешинчи ўринни эгаллади.

Киритилди: 13:23, 04.06.2026.
Ўқилди: 374 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик