Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Коди Гакпо «Ливерпуль»даги келажаги борасида бир қарорга келди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Коди Гакпо катта эҳтимол билан «Ливерпул»да қолади. Indykaila News тарқатган маълумотларга кўра, нидерландиялик футболчи Арне Слот истеъфога чиққанидан кейин «қизиллар» сафини тарк этмоқчи эканлиги ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Форвард клубдаги ҳозирги мавқеидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмоқда ва жамоага янги бош мураббий тайинланишини кутяпти.

Коди Гакпо 2023 йилда ПСВ клубидан «Ливерпуль»га 42 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Унинг «қизиллар» билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

2025/2026 йилги мавсумда нидерландиялик футболчи барча мусобақаларда жами 52 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 та гол ва 6 та голли узатмани ёздириб қўйди. «Transfermarkt» портали Гакпонинг трансфер қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:18, 04.06.2026.
Ўқилди: 1331 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик