Италия ёшлар терма жамоаси ва «Милан» клуби дарвозабони Алессандро Лонгони «ПСЖ»га ўтишга жуда яқин турибди. «L’Equipe» нашри тарқатган маълумотларга кўра, Париж клуби 18 ёшли голкипернинг трансфери бўйича ишларни деярли якунлади.
Футболчи Франция гранди билан ўзининг илк профессионал шартномасини имзолайди. Лонгони «ПСЖ»нинг ёшлар жамоасида тўп суради, шунингдек, асосий таркиб машғулотларига ҳам жалб этиб борилади.
Лонгони «Милан» академияси тизимидан етишиб чиққан футболчи ҳисобланади ва ҳозирда Италиянинг 19 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.













