Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

«Арсенал»нинг режаларига кирмайдиган футболчи номи маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби вингери Леандро Троссар ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Журналист Экрем Конурнинг таъкидлашича, Троссарнинг «Арсенал»даги келажаги катта сўроқ остида турибди, чунки у клубнинг кейинги мавсум учун режаларига киритилмаган. 31 ёшли бельгиялик футболчига Мадриднинг «Атлетико» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, унга «Ньюкасл», «Астон Вилла», «Интер» ва «Ювентус» жамоаларидан ҳам эътибор бор.

Ортда қолган мавсумда Троссар барча мусобақаларда жами 50 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва шерикларига 11 та голли узатмани амалга оширди. Вингернинг «канонирлар» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. «Transfermarkt» мутахассислари футболчининг трансфер қийматини 18 миллион еврога баҳолашмоқда.

Киритилди: 17:22, 04.06.2026.
Ўқилди: 1438 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик