Кириш Регистрация

«Борнмут» Марко Розени янги бош мураббий сифатида тақдим этди

Баҳо:
+ | -

Германиялик мутахассис Марко Розе «Борнмут» клубида иш бошлади, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

49 ёшли мутахассис жамоа бош мураббийи лавозимида «Ливерпуль» бошқарувини қўлга олган Андони Ираоланинг ўрнини эгаллади. Аввалроқ «Борнмут» Розе билан уч йиллик шартнома имзоланганини маълум қилган эди.

«Кўплаб совринларни қўлга киритган, ёш истеъдодларни тарбиялаган ва Европанинг бир қатор йирик клубларида ишлаган мураббий «Борнмут»га ўтмоқда. Розе ўзининг серғайрат услуби, ҳужумкор футболи ва ёш футболчиларни ривожлантира олиш қобилияти билан машҳур. У Австрия ва Германияда Бундеслига, УЕФА Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси клубларини бошқариб, ажойиб фаолият олиб борган», — дейилади «Борнмут» баёнотида.

Розенинг сўнгги иш жойи «Лейпциг» клуби бўлиб, у ерни 2025 йилнинг мартида тарк этган эди. Бунгача германиялик мутахассис Дортмунднинг «Боруссия», Гладбахнинг «Боруссия» ҳамда «Зальцбург» клубларини бошқарган.

Киритилди: 04:55, 05.06.2026.
Ўқилди: 275 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик