Кириш Регистрация

Англия клуби Рунини «Барселона»дан ижарага олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Барселона» вингери Руни Барджи фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. 20 ёшли футболчи якунланган мавсумда майдонда тез-тез кўриниш бермади ва эндиликда «кўк-анорранглилар» уни ижарага бериб юборишга тайёр.

TEAMtalk нашри берган маълумотларга кўра, ёш швециялик футболчига «Лидс» клуби қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирча ушбу вариант футболчининг ўзини қай даражада қониқтириши номаълум.

Барджи Ханс-Дитер Флик жамоаси сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйган. Рунининг Каталония гранди билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

«Лидс» Англия чемпионатининг ўтган мавсумини 14-ўринда якунлаган эди.

Киритилди: 09:35, 05.06.2026.
Ўқилди: 437 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик