«Реал» ҳимоячиси Антонио Рюдигер клубнинг охирги икки мавсум давомида йирик совринларни қўлга кирита олмагани борасида ўз фикрларини билдирди.
Якунланган мавсумда Мадрид жамоаси Ла Лигада чемпион «Барселона»дан саккиз очкога ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни эгаллади.
«Кетма-кет икки мавсум давомида ҳеч қандай соврин юта олмаслик ҳолатлари ҳам учраб туради. Албатта, бунинг ортидан жуда кўп шов-шувлар ва шунга ўхшаш гап-сўзлар кўпаяди. Бу футбол, бундай воқеалар бўлиб туради.
Инсон ўзига нисбатан ҳалол бўлиши, вазиятдан тўғри хулоса чиқариши ва олдинга қараб ҳаракат қилиши керак. Ҳаммаси жуда оддий.
Биздан нима қилишимизни кутяпсиз? Ўтган мавсумлар учун ўтириб йиғлашимиз керакми? Йўқ, албатта.
Тўғри хулоса чиқариб, фақат олдинга интилиш лозим, чунки бой берилган нарсаларни энди барибир ортга қайтариб бўлмайди», — дея маълум қилди Антонио Рюдигер.













