«Ньюкасл» Франция ёшлар терма жамоаси дарвозабони Эвен Жауэннинг трансфери борасида «Реймс» клуби билан келишувга эришди. Canal+ телеканали берган маълумотларга кўра, шартнома қиймати 28,5 миллион еврони ташкил этади. 20 ёшли посбон инглиз клуби билан 3 йиллик шартнома имзолайди.
Бундан олдин Жауэнга «Челси», шунингдек, уни Тибо Куртуанинг потенциал вориси сифатида кўрган Мадриднинг «Реал» клуби ҳам қизиқиш билдирган эди. 2024/25 йилги мавсумда Жауэн ижара асосида «Дюнкерк»да тўп тепди ва у ерда Лига 2 нинг энг асосий кашфиётларидан бирига айланди. Франция футболи элитасини тарк этган «Реймс»га қайтгач, Жауэн жамоанинг асосий голкиперига айланди. Якунланган мавсумда у 34 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 35 та тўп ўтказиб юборди ва 15 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.













