Кириш Регистрация

«Реал» раҳбари Перес Родри борасида бир қарорга келди

Баҳо:
+ | -

«Реал» президенти Флорентино Перес «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри борасида якуний қарорни қабул қилди.

Машҳур журналист Маттео Мореттонинг сўзларига кўра, Мадрид клуби раҳбари Родрини таркибга қўшиб олишни истамаяпти.

«Менга маълум қилишларича, клублар — «Реал» ва «Манчестер Сити» ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот бўлган ва «Сити» «Реал»нинг Родрини сотиб олмаслигидан хабардор. Менга Флорентино Перес Родрини таклиф қилишни хоҳламаётганини айтишди ва айни дамда бу мавзу бошқа ривожланмайдигандек кўринмоқда», — деди Моретто «La Pizarra de Quintana» кўрсатувида.

22 июнь куни Родри 30 ёшга тўлади. Нуфузли Transfermarkt портали 2024 йилги «Олтин тўп» соҳибини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Родрининг «Манчестер Сити» билан шартномаси яна бир мавсумга мўлжалланган.

Киритилди: 22:55, 05.06.2026.
Ўқилди: 841 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик