Кириш Регистрация

«Арсенал» 80 миллион еврога янги вингер сотиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Трансфер ҳуқуқи «Порту» клубига тегишли бўлган бразилиялик вингер Виллиам Гомес фаолиятини Англия Премьер-лигасининг гранд клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Globo Esporte журналистлари хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга Лондоннинг «Арсенал» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Қайд этиш лозимки, Гомеснинг амалдаги шартномасида 80 миллион евро миқдорида товон пули белгилаб қўйилган.

Виллиам португал клуби таркибида жами 46 та учрашувда майдонга тушган. Ҳужумчи ўз ҳисобига 13 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйишга улгурди. Бразилиялик футболчининг «аждарҳолар» билан шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи якунига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:12, 06.06.2026.
Ўқилди: 423 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик