Кириш Регистрация

Кьеза «Ливерпуль» футболчисига «Интер»га ўтишни маслаҳат берди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» футболчиси Федерико Кьеза жамоадоши Кёртис Жонснинг Миланнинг «Интер» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. «Нерадзуррилар»нинг инглиз ярим ҳимоячисига қизиқиш билдираётгани ҳақидаги маълумотлар матбуотда анчадан бери айланиб юрибди. А Серия гранди ушбу трансфер устида фаол иш олиб бораётгани маълум.

«Кёртис мендан Италиядаги ҳаёт ҳақида сўради. Мен унга у ер ажойиблигини, қолаверса, иқлими Ливерпулдагига қараганда анча ёқимли эканини айтдим. Жонс ҳақиқатан ҳам техник жиҳатдан жуда иқтидорли, шунинг учун «Интер»нинг унга бўлган қизиқиши мутлақо асосли», — деди Кьеза La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли италиялик футболчининг ўзи ҳам ватанига қайтишга шайланмоқда — у ҳатто «Ювентус»га ўтишга тайёр эканлигини очиқчасига эълон қилган.

Киритилди: 12:50, 06.06.2026.
Ўқилди: 290 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик