Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Маротта Палестранинг трансфери ва Дюмфриснинг «Реал»га ўтаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби президенти Жузеппе Маротта клубнинг трансфер режаларига оид маълумотлар билан ўртоқлашди. Яқин орада «нерадзуррилар» сафини ўнг қанот латерали Дензел Дюмфрис тарк этади — у Мадриднинг «Реал» клуби таклифига розилик бериб бўлган. Тажрибали нидерландиялик футболчининг ўрнини эса «Аталанта»нинг 21 ёшли аъзоси Марко Палестра эгаллаши кутилмоқда.

«Палестра — катта иқтидор эгаси, бироқ у «Аталанта»га тегишли. Мен унинг муваффақиятларидан хурсандман, чунки бу бутун Италия футболи учун фойдали. Уни бизга ўтиши ҳақидаги гап-сўзлар бир оз бўрттириб юборилган. Дюмфриснинг «Реал»га ўтишга яқин тургани ва улар бир хил позицияда ўйнаши айни ҳақиқат, аммо Палестра трансфери бўйича ишлар ҳали бошланғич босқичда турибди», — дея TMW нашри Мароттанинг сўзларини келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Марко Палестра якунланган мавсумни ижара асосида «Кальяри» клубида ўтказган эди.

Киритилди: 13:05, 06.06.2026.
Ўқилди: 1020 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик