Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Манчестер Юнайтед» Тоналига қизиқиш билдиришда давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» клубининг италиялик ярим ҳимоячиси Сандро Тонали ҳамон АПЛнинг бошқа бир клуби — «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер шорт-листидан (номзодлар рўйхатидан) жой олиб турибди. Бу ҳақда «Caught Offside» нашри журналистлари хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «қизил иблислар» раҳбарияти 26 ёшли ярим ҳимоячини сотиб олиш учун 80-90 миллион евро ажратишга тайёр. «Қарғалар» эса, ўз навбатида, жамоанинг етакчи футболчиси билан хайрлашишни унчалик исташмаяпти.

Тоналининг «Ньюкасл» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчининг трансфер бозоридаги нақд қиймати 80 миллион еврога баҳоланмоқда. Якунланган мавсумда Сандро барча турнирларда 53 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 7 та голли узатмани ёздириб қўйган эди.

Киритилди: 15:20, 06.06.2026.
Ўқилди: 1059 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик