Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Тоттенхэм» «Ливерпуль» футболчисини нишонга олди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ҳужумчиси Коди Гакпо Лондоннинг «Тоттенхэм» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда SoccerNews.nl нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, нидерландиялик футболчининг хизматларига «шпорлар» бош мураббийи Роберто Де Дзербининг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда. Миш-мишларга ишонадиган бўлсак, футболчининг ўзи ҳам «Ливерпуль»ни тарк этишга тайёр, чунки унинг яқинда клубдан бўшатилган Арне Слот билан алоҳида яқин муносабатлари бўлган.

Таъкидланишича, Де Дзерби анчадан бери 27 ёшли Гакпонинг ўйинига қойил қолиб келади ва айни пайтда «Ливерпуль» ҳамда футболчининг ўзини ушбу трансферга кўндириш учун стратегия устида ишламоқда.

Маълумот учун: 2025/26 йилги мавсумда Гакпо барча турнирларда жами 52 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 9 бор ишғол қилди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:40, 06.06.2026.
Ўқилди: 1737 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик