Кириш Регистрация

Таэквондо бўйича Рим гран-приси. Марат Мавлонов нуфузли мусобақа соврииндорига айланди

Баҳо:
+ | -

Рим шаҳрида давом этаётган таэквондо бўйича G6 таснифидаги халқаро Гран-при турнирида навбатдаги медаль қўлга киритилди. Терма жамоамизнинг +80 кг вазн тоифасидаги вакили Марат Мавлонов ҳисобимизга бронза медалини тақдим этди.

Оғир вазнли спортчимиз финал чиптаси учун россиялик Рафаил Аюкаевга қарши шиддатли жанг ўтказди.

Қайд этиш жоиз, ёш Марат Италия пойтахтида ўз фаолиятидаги илк Гран-при медалига эга чиқди. Умид қиламизки, истеъдодли Марат Мавлоновнинг ғалабали юриши давом этади.

Манба: https://t.me/uzbtaekwondowt
Киритилди: 23:28, 06.06.2026.
Ўқилди: 568 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик