"Фиорентина" дарвозабони Давид де Хеа ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. "Бинафшаранглилар" раҳбарияти испаниялик посбонни эндиликда "дахлсиз" мақомида кўрмаяпти, дея хабар бермоқда инсайдер Николо Скира.
Клуб 35 ёшли дарвозабоннинг маоши (йилига тахминан 3 миллион евро) жуда юқори деб ҳисобламоқда, шу сабабли фахрий футболчи бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
Бундан аввалроқ матбуотда Давид де Хеага "Ювентус" томонидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ ҳозирча вазият аниқ таклифгача етиб бормаган. "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ юлдузининг "Фиорентина" билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt талқинига кўра, футболчининг трансфер қиймати 3,5 миллион еврони ташкил этади.













