Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Мисрга қарши ўртоқлик учрашувида ўнг қанот ҳимоячиси Уэслининг олган жароҳати борасида фикр билдирди. «Рома»нинг 22 ёшли футболчиси баҳснинг 17-дақиқасидаёқ майдонни мажбурий тарзда тарк этишга мажбур бўлди. Тахминларга кўра, жароҳат жиддий бўлиши мумкин.
«Уэслини йўқотиш жуда ачинарли. Энди тиббий текширув натижаларини кутишимиз керак. Таркибимизда унинг ўрнини боса оладиган футболчилар бор», — дея журналист Фабрицио Романо Анчелоттининг сўзларини келтирмоқда.
Бразилия ва Миср ўртасидаги учрашув «селесао»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. «Пентакампеонлар» сафида голларга Бруно Гимараэс ва Эндрик муаллифлик қилишди. 14 июнь куни бразилияликлар Жаҳон чемпионатидаги иштирокларини Марокашга қарши ўйин билан бошлашади.













