Кириш Регистрация

Моуриньо «Манчестер Сити»нинг собиқ юлдузини «Реал»да кутмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Бернарду Силва Мадриднинг «Реал» клубига кўчиб ўтиши мумкин. Журналист Хосе Феликс Диаснинг хабар беришича, 31 ёшли футболчининг трансферига «қаймоқранглилар»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньонинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.

Бундан олдин «қироллик клуби» «шаҳарликлар»нинг собиқ сардори номзодидан воз кечган эди, бироқ эндиликда «The Special One» ушбу келишувни талаб қилаётгани сабабли вазият ўзгариши мумкин.

Бернарду Силва тўққиз йил давомида «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилди. Португалиялик хавбек муддати тугаётган шартномасини узайтиришни рад этди — энди у эркин агент мақомида турибди. Футболчига, шунингдек, «Барселона» ва Мадриднинг «Атлетико» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 11:43, 07.06.2026.
Ўқилди: 1013 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик