Кириш Регистрация

Португалия дисквалификация сабабли юлдуз футболчисидан маҳрум бўлиши мумкин

Баҳо:
+2 | -

Португалия терма жамоаси вингери Рафаэл Леау Чили терма жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувидаги (2:1) муштлашувда иштирок этгани учун қизил карточка олди. Назорат ўйинидаги четлатиш кейинги ўртоқлик учрашувлари учун дисквалификацияни англатади, бироқ ушбу жазо расмий ўйинларга ҳам кўчирилиши мумкин.

Goal порталининг хабарига кўра, қўпол фол туфайли Леаунинг четлатилиш муддати узайтирилиши хавфи бор. Агар бу содир бўлса, португалиялик юлдуз ЖЧ-2026нинг дастлабки баҳсларини ўтказиб юбориш хавфи остида қолади. Якуний қарорни ФИФА интизом қўмитаси қабул қилади.

Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Португалия терма жамоаси Ўзбекистон, Колумбия ва Конго ДР вакилларига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 12:21, 07.06.2026.
Ўқилди: 943 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик