Кириш Регистрация

Экрем Конур: «Атлетико» «Арсенал» ҳужумчисини нишонга олди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ҳужумчиси Леандро Троссар фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Инсайдер Экрем Конурнинг берган маълумотларига кўра, мадриднинг «Атлетико» клуби форвардни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Бироқ, бельгиялик футболчини қўлга киритиш учун «матрасчилар» «Интер», «Ньюкасл» ва «Астон Вилла» томонидан бўладиган рақобатга бардош беришларига тўғри келади.

Леандро Троссард 2023 йилда «Брайтон»дан «Арсенал»га 24 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг лондонликлар билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда форвард «канонирлар» сафида барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Троссарнинг трансфер қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:36, 07.06.2026.
Ўқилди: 417 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик