Туркиянинг «Фенербахче» клуби жамоани бир қатор легионерлар билан кучайтирмоқчи. Инсайдер Фабрицио Романонинг Х ижтимоий тармоғида хабар беришича, Истанбул клуби қизиқишлари доирасига Италиянинг «Интер» клуби ярим ҳимоячиси Ҳакан Чалханўғли тушган. Манбага кўра, ушбу таянч ярим ҳимоячисининг трансферини «Фенербахче» президентлигига номзод Ҳакан Сафи қатъий талаб қилмоқда.
Шунингдек, клубнинг потенциал янги аъзолари қаторида футболчилар Луис Суарес, Мерих Демирал ва Мэйсон Гринвуд номлари ҳам тилга олинмоқда. Ушбу трансферларнинг амалга ошиши сайлов натижаларига боғлиқ.
«Фенербахче» президенти сайловлари 6 ва 7 июнь кунлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу лавозимга икки номзод: Азиз Йилдирим ва Ҳакан Сафи даъвогарлик қилмоқда. Аввалроқ, «Барселона»ни тарк этаётган ҳужумчи Роберт Левандовски ҳам жамоа таркибини тўлдириши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.













