Кириш Регистрация

«Ливерпуль» «МЮ»нинг режаларини бузиб қўйиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истаётган Кёртис Жонснинг ўрнига «Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скотни сотиб олиши мумкин. Шу билан бирга, 22 ёшли футболчига «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, мерсисайдликларнинг Скот билан шартнома имзолаш имкониятлари жамоа бош мураббийлигига муқаддам «Борнмут»ни бошқарган Андони Ираола тайинланганидан кейин янада ошган. «Ливерпуль» инглиз ярим ҳимоячисини сотиб олиш орқали «Манчестер Юнайтед»нинг режаларини бузиб қўйиши мумкинлиги алоҳида таъкидланган. Бундан ташқари, унинг хизматларига «Челси» ҳам қизиқиш кўрсатмоқда.

Якунланган мавсумда Скот барча турнирларда 39 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига тўртта гол ва битта голли узатма ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 15:33, 07.06.2026.
Ўқилди: 782 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик