Манбанинг хабар беришича, «Манчестер Юнайтед» ҳужум чизиғини кучайтириш учун потенциал номзод сифатида «Эвертон» вингери Илиман Ндиай вариантини кўриб чиқмоқда.
Футболчи жамоага сифат олиб кира оладиган универсал ҳужумчи сифатида баҳоланмоқда. Ндиайнинг «ирислар» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. «Эвертон» у билан келишув муддатини узайтирмоқчи, бироқ футболчи клубнинг янги шартнома борасидаги таклифларини бир неча бор рад этган.
Якунланган мавсумда Ндиай АПЛ доирасида 32 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига олтита гол ва учта голли узатмани ёздириб қўйди.













