Кириш Регистрация

Гордон: «Шунчаки «Барселона»да ўйнашнинг ўзи менга кифоя қилмайди — мен ҳамма нарсада ғолиб чиқмоқчиман»

Баҳо:
+1 | -

Ҳужумчи Энтони Гордон яқиндагина «Барселона» клубига ўтгани ҳақида яна бир бор фикр билдирди.

«Бу бироз телбавор икки ҳафта бўлди, лекин булар мен ва оилам учун ҳаётимдаги энг бахтли икки ҳафта бўлди, деб айта оламан. Бу ҳақиқатан ҳам ажойиб эди, чунки мен жуда ёшлигимдан яқинларимга мана шу даражага чиқишимни айтардим. Улар мени табриклашди ва шунга ўхшаш қувончли ишлар бўлди. Умуман олганда, мен шунчаки «Барселона»да ўйнашнинг ўзи билан чекланиб қолмоқчи эмасман. Мен барча совринларни қўлга киритишни истайман», — деди Гордон talkSPORT нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Энтони Гордон «Барселона» билан 2031 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Бунгача футболчи Англиянинг «Эвертон», «Престон» ва «Ньюкасл» клубларида тўп сурган.

Киритилди: 18:19, 07.06.2026.
Ўқилди: 359 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик