Кириш Регистрация

Кин ЖЧ-2026 арафасида Кейнга маслаҳат берди

Баҳо:
+ | -

Ўтмишнинг машҳур футболчиси Рой Кин Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейнга ўз маслаҳатларини берди. Экспертнинг фикрига кўра, инглизларнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги натижаси кўп жиҳатдан «Бавария» форвардининг ўйинига боғлиқ бўлади.

Киннинг ҳисоблашича, Кейн майдонда тўғри позиция танлашни билиши керак.

«Унинг марказий чизиқдан орқага қайтишнинг ҳожати йўқ. Бу ишни қила оладиган футболчилар ва етарлича сифатли ижрочилар жамоада топилади. Сен олдинга интилишинг керак, чунки айни дамда дунёнинг энг яхши ҳужумчисисан», — дея Киннинг сўзларини келтиради ITV нашри.

Томас Тухель шогирдлари «L» гуруҳидан жой олган. Шунингдек, ушбу гуруҳда Хорватия, Гана ва Панама терма жамоалари ҳам бор.

Киритилди: 19:33, 07.06.2026.
Ўқилди: 544 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик