«Аталанта» ва Бельгия терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Шарль де Кетеларе бўлажак Жаҳон чемпионатидан кутилмалари билан ўртоқлашди.
«Биз гуруҳдан чиқишимиз керак, дастлабки учта ўйин жуда муҳим. Кейин эса плей-офф босқичига қай ҳолатда етиб келишимизга қараймиз. Ўйлашимча, биз кўплаб жамоаларни мағлуб эта оламиз ва у ерга ўз кучимизга бўлган ишонч билан боришимиз керак», — дея футболчининг сўзларини келтиради SportMediaset нашри.
Мундиалнинг гуруҳ босқичида Бельгия терма жамоаси Миср, Эрон ва Янги Зеландия миллий терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Бельгия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижаси — 2018 йилги Россияда ўтган ЖЧдаги бронза медаллар ҳисобланади.













