Кириш Регистрация

Спаллеттига исландиялик ҳужумчи маъқул келмади

Баҳо:
+ | -

«Фиорентина» ҳужумчиси Альберт Гудмундссон Флоренция клубини тарк этиши мумкин, бироқ унинг айни дамда «Ювентус»га ўтиши амримаҳол бўлиб турибди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотига кўра, исландиялик футболчининг вакиллари ўз мижози учун фаол равишда янги клуб излаш устида ишлашмоқда ва унинг номзодини туринликларга таклиф қилиб улгуришган. Биринчи мавсумдаги эҳтимолий ижарани ҳисобга олган ҳолда, ушбу келишув «Ювентус»га 15-18 миллион еврога тушиши мумкин эди.

«Ювентус» шу ёзда ҳужум чизиғини кучайтиришни ривожлантираётганига қарамай, исландиялик футболчининг номзоди жамоа устози Лучано Спаллетти томонидан тўлиқ маъқуллангани йўқ. Турин клуби трансфер бозоридаги бошқа вариантларни ўрганишда давом этмоқда.

Ўтган мавсумда 28 ёшли футболчи 46 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 19:57, 07.06.2026.
Ўқилди: 669 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик