Кириш Регистрация

Невилл: «Биз учун анча қийин бўлиши мумкин»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Гари Невилл жамоанинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги истиқболлари ҳақида гапирди.

«Англия масаласига келганда мен доим оптимистман. Мен доим "биз ғалаба қозона оламиз" деб айтадиган инсонман. Бироқ бу сафар нимадир менга биз учун анча қийин бўлиши мумкинлигини айтмоқда», — дея Невиллнинг сўзларини келтиради The Sun.

Англия терма жамоаси ўз тарихида атиги бир марта 1966 йилда Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган сўнгги мундиалда эса жамоа чорак финал босқичигача етиб борган эди.

Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни старт оладиган бўлажак мундиалнинг гуруҳ босқичида инглизлар Хорватия, Гана ва Панама терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Киритилди: 20:43, 07.06.2026.
Ўқилди: 728 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик