«Интер Майами» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси жароҳатидан сўнг тўлиқ тикланди. 38 ёшли футболчи «альбиселесте»нинг Гондурасга қарши кечган сўнгги ўртоқлик учрашувини захира ўриндиғида ўтказган эди.
Таниқли журналист Гастон Эдулнинг берган маълумотларига кўра, юлдуз форвард жароҳатини 100 фоизга даволаган ва оптимал спорт формасига кириб улгурган. «Олтин тўп»нинг саккиз карра соҳиби 10 июнь куни бўлиб ўтадиган Исландияга қарши назорат учрашувида албатта майдонга тушади.
17 июнь куни аргентиналиклар Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Жазоирга қарши баҳс олиб боришади. 22 июнь куни Лионель Скалони шогирдлари Австрия билан тўқнаш келишса, 28 июнда Иорданияга қарши ўйин бўлиб ўтади.













